Ҳоким ва тадбиркорлар учрашуви
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов тадбиркорлар билан учрашди.
Учрашувда 100 нафарга яқин тадбиркор, шаҳар ва туманлар ҳоким ўринбосарлари, мутасадди корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этди.
[gallery-6484]
Вилоят ҳокими мулоқот аввалида олдинги учрашувларда қўйилган вазифалар ижросига тўхталиб ўтди.
Тадбиркорлар вилоят раҳбарига тадбиркорликни ривожлантириш учун кредит олиш, ижара масалалари, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектлари қуришга оид масалаларда мурожаат этди. Ушбу мурожаатларда кўтарилган муаммоларни ҳал этиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат),ЎзА