Хивада этноспорт саммити бўлиб ўтди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Аввал хабар қилинганидек, Хива шаҳрида анъанавий спорт ўйинларни ривожлантиришга қаратилган “Мерос билан боғланган, этноспорт билан бирлашган” мавзусида этноспорт саммити бўлиб ўтди.
Саммитда Туркия, Россия Федерацияси, Мўғилистон, Словакия, Австралия, Озарбайжон, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Миср, Польша, Қозоғистон, Тожикистон, Сербия, Бангладеш, Қирғизистон, Туркманистон, Малайзия, Сингапур, Кипр, Ўмон, Эрон, Покистон, Исроил, Франция, Грузия, Зимбабве, Литва, Руминия, АҚШ, Венгрия, Тунис, Италия, Тайланд, Арманистон, Иордания, Индонезия, Афғонистон, Австрия, Аргентина, Беларусь, Болгария, Бирлашган Араб Амирлиги, Бразилия, Греция ва Жазоир каби давлатлардан хорижий делегациялар аъзолари иштирок этди.
[gallery-13511]
Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси бутун дунёда қадрланадиган анъанавий спорт турлари ва ўйинларининг долзарблигини сақлаб қолиш учун доимий саъй-ҳаракатларни амалга ошириб келмоқда. Саммит иштирокчилари тарихнинг чанг саҳифаларида қолиб кетган кўплаб маданиятларни, инсониятнинг умумий қадриятларини бирлаштирадиган анъанавий спорт ва ўйинлар кучини бирлаштирган этноспорт ролини кучайтириш кераклигини таъкидладилар.
Шунингдек, этноспортнинг анъана, ҳурмат, ҳамжиҳатлик ва тинчлик каби умуминсоний қадриятларга тааллуқли тўрт тамойил атрофида инсоният тараққиётига қўшаётган ҳиссасини алоҳида таъкидлаш жоиз. Саммитда анъанавий спорт ва ўйинларнинг қисқа, ўрта ҳамда узоқ муддатли мақсадларини муҳокама қилиш орқали ушбу ўйларни қайта тиклаш бўйича стратегиялар белгилаб олинди.
Саммитда 60 дан ортиқ давлатдан ҳукумат ҳамда федерациялар вакиллари, олимлар, шунингдек, бугунги кунда уларнинг Бутунжаҳон этник спорт ташкилоти доирасидаги фаолиятини қўллаб-қувватлаётган 24 та муассаса аъзолари иштирок этди.
Беҳзодбек САИДОВ(сурат),ЎзА