Хитойдаги америка компаниялари мушкул аҳволда қолмоқда
Америкалик компаниялар учун Хитойга киритувчи инвестицияларини камайтириш ва ҳатто, бу бозорни йўқотиш хавфи вужудга келмоқда, дейилади "The Wall Street Journal" хабарида.
Газетага кўра, бизнесдаги бундай ҳаракатларга Хитойда Walmart ретейлерига бойкот эълон қилингани огоҳлик қўнғироғи бўлиб хизмат қилади.
Нашр фикрлари билан қизиққан таҳлилчилар ҳозирда америкалик компаниялар мушкул аҳволда қолганини таъкидлаган.
Вазият нафақат сиёсий бойкотлар туфайли, балки талабнинг тушиб кетиши, инфляция ва пандемия туфайли қийинлашмоқда.
Вазият ўзгармаса, фирмалар ўзлари учун янги йўналишларни топишига тўғри келади.