Хитой университетларига кириш учун HSK нега керак?(+Видео)
Тошкентдаги “Green University”да ўтказилган “HSK: Хитойда таълим” III Ўзбекистон форумида Хитойда таҳсил олиш имкониятлари ва HSK имтиҳонининг аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбирда Хитойнинг 26 та етакчи университети вакиллари иштирок этиб, талабаларга бакалавриат, магистратура ва докторантура дастурлари, грант ҳамда стипендия имкониятлари ҳақида маълумот берди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, Хитойда ўқишни истаган ёшлар учун HSK имтиҳони муҳим талаблардан бири ҳисобланади. HSK — хитой тили бўйича халқаро даража имтиҳони бўлиб, у талабанинг мандарин тилини қай даражада билишини аниқлайди.
Мазкур сертификат Хитой университетларига қабул жараёнида, грант ютишда, стажировка ва таълим дастурларида иштирок этишда муҳим аҳамиятга эга.
Шу боис, форум давомида иштирокчиларга HSK имтиҳонига тайёргарлик, ҳужжат топшириш ва Хитойда таълим олиш тартиблари бўйича ҳам батафсил тушунтиришлар берилди.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/p0gwvT_rfA8?si=J25XB9oBzkdplc3c" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Тошқораева,
ЎзА