Хитой Покистонга ҳарбий кемалар экспорт қилмоқда
Дунёда юз бераётган сиёсий жараёнлар сабаб Хитой Покистон билан ҳарбий алоқаларини мустаҳкамламоқда.
Хитой матбуотининг хабар беришича, душанба куни Покистонга замонавий ва сўнгги турдаги ҳарбий кемалар етказиб берилган. Хитой кемасозлик корпорацияси томонидан лойиҳалаштирилган Type 054A/P фрегатлари Покистон ҳарбий-денгиз кучлари томонидан “PNS Tugril” номини олди.
Кема юқори техник имкониятларга эга, ердан ҳавога, сув остида отиш, шунингдек, кенг кўламли кузатув имкониятларига мавжуд бўлган, технологик жиҳатдан ривожланган фрегат ҳисобланади. У энг янги жанговар бошқарув ва электрон уруш тизими, замонавий ўзини ўзи мудофаа қилиш воситалари билан жиҳозланган.
Улуғбек Маҳмирзаев тайёрлади.