Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмади
Наврўз байрами кунлари “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Бухоро вилояти бўлими томонидан кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, якка ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олинди.
Когон туманидаги “Тун-ироқ” маҳалла фуқаролар йиғини Ҳавзак тепа қишлоғида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Муаззам Шамсиева ҳамда “Хўжа якшаба” маҳалла фуқаролар йиғини Хўжа якшаба қишлоғида яшовчи Йўлдош Хўжақуловларнинг ҳолидан хабар олиш мақсадида уларнинг хонадонларида бўлиб, озиқ-овқат махсулотлари ва кийим кечаклар берилди.

– Биз кексаларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликлари учун аввало Юртбошимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз, — дейди биз билан суҳбатда Муаззам ая Шамсиева.
– Байрам кунлари ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмади. Мутасаддилар ҳолимиздан хабар олишди. Озиқ-овқат махсулотлари ва кийим кечаклар билан сийлашди.

Фонднинг туман ва шаҳар бўлинмалари ҳузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 770 та оилага 206 миллион 322 минг сўмлик 12 турдаги озиқ-овқат махсулотлари тарқатилди. 16 нафар фуқароларнинг соғлигини тиклаши учун 93 миллион 400 минг сўм ажратилди.
Зариф Комилов, ЎзА