Ҳеч бир ёш эътибордан четда қолмайди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Янги Наманган туман Ички ишлар бўлими бошлиғи, туман ҳокими ўринбосари ҳамда бир қанча масъуллар томонидан туманнинг 3-сектор ҳудудидаги Ички ишлар бўлими пробация ҳисобида турган ёшлар билан суҳбат ташкил этилди.
Суҳбат давомида ёшларга қилган хатоларидан тўғри хулоса чиқариши, ўз олдига катта мақсадларни қўйиб, уларни амалга ошириш учун астойдил ҳаракат қилиши лозимлиги ҳаётий мисоллар асосида тушунтирилди. Пробацияда турувчи фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
[gallery-11186]
Туман ҳудудидаги 35-мактабда ўтказилган ушбу тадбирда турли хил спорт мусобақалари, ҳарбий чиқишлар ва кўнгилочар дастурлар ташкил этилди.
Тадбир доирасида туман ИИБ кубоги бўлиб ўтди.
Спортнинг турли йўналишлари бўйича ўтказиладиган ушбу кубок аҳоли, хусусан, ёшларнинг спортга бўлган қизиқишини ривожлантириш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга хизмат қилади.
Мусобақада 3-сектор ҳудудидан иштирокчилар ўзаро баҳс олиб борди. Ғолибларга қимматбаҳо совғалар топширилди.
Пробацияда турувчи фуқаролар тумандаги 2-тиббиёт коллежида ҳам бўлди.
Бу каби тадбирлар аҳоли ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларини олдини олишга хизмат қилади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА