Ҳарбийлар байрамни янги уйда нишонлайди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона шаҳридаги Экошаҳар – “Янги Ўзбекистон” массивида бунёд этилган 7 қаватли уйлардан мудофаа тизими ҳарбий хизматчиларига янги хонадонлар калитини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Хайрулло Бозоров, Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, генерал-майор Ойбек Саидов иштирок этди.
[gallery-18929]
Вилоят раҳбари мустақиллигимизнинг 33 йиллиги арафасида мазкур уйлар ҳарбий хизматчиларга катта туҳфа бўлганлигини қайд этиб, Президентимиз ташаббуси билан юртимизда ҳар жабҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар халқимиз манфаатларига, инсон қадрини улуғлашга, осойишталигимизни муносиб ҳимоя қилишга хизмат қилаётганлигига эътибор қаратди.
Экошаҳарда янги барпо этилган кўп қаватли уйлардан мудофаа тизимида хизмат кўрсатаётган 100 нафар ҳарбий оилага хонадонлар калитлари тантанали равишда топширилди.
Иштирокчилар янги хонадонлардаги шароитлар билан танишди. Дуога қўл очган нуроний отахонлар осмонимиз мусаффолиги ва шодиёна кунлар бардавомлигини тилаб эзгу ниятлар билдирди.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА