Ҳақиқий баҳони муштарий беради
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ҳар йили анъанага кўра, мамлакатимиз бўйлаб “Ishonch” кунлари” ўтказилади. Бундан кўзланган мақсад эса газетхонларнинг фикри билан ўртоқлашиш, уларни таклифини эшитиш, қолаверса, муштарийлар газета саҳифаларида нималарни ўқишни истайди, уларни қайси мавзулар кўпроқ қизиқтиришини билишдир. Чунончи, газетага ҳақиқий баҳони муштарий беради.
Шу мақсадда Фарғонада “Ishonch” ва “Ishonch-Доверие” газеталари ижодий жамоасининг газетхонлар билан учрашуви ташкил этилди. Унда касаба уюшма фаоллари ва газета муштарийлари билан юзма-юз мулоқот қилинди.
[gallery-19815]
Бугун республикамизда етакчи нашрга айланган “Ishonch” газетаси ўзининг ранг-баранг саҳифалари орқали муштарийларга манзур бўлиб келмоқда. Ўзига хос дизайнига эга газетада таҳлилий ва танқидий мақолаларга кенг ўрин берилган. Бу эса муштарийларнинг газетага бўлган қизиқишини оширмоқда.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА