Ҳамширалар учун тренинг ташкил этилди
Болалар миллий тиббиёт марказига тажриба алмашиш учун Сеул миллий болалар шифохонаси (SNUH) врач-нефрологи, проффессор Йо Хан Ан ҳамда урология бўлими ҳамшираси Хиджин Ким тажриба алмашиш учун Болалар миллий тиббиёт марказига ташриф буюрди.
Марказнинг нефрология ва урология бўлимлари билан яқиндан танишиб, шифокор ва ҳамширалар билан амалиётда ўз билим ва тажрибаларини ўртоқлашди. Марказ ҳудудидаги моделлаштирилган инновацион ўқув марказида ҳамширалар учун тренинг ташкил этилди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 15 декабрь куни Инновацион ўқув марказининг Сеул миллий университети шифохонаси вакиллари томонидан Болалар миллий тиббиёт марказига топширилиши ҳақида икки томонлама келишувлар имзоланган эди.

Унга кўра, ўқув маркази маҳаллий, ёш кадрлар фойдаланиши учун Болалар миллий тиббиёт маркази ихтиёрига ўтказилган эди.
Моҳигул Қосимова, ЎзА