Ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
Навоий шаҳар ҳокими Дилмурод Эргашев АҚШлик инвестор – “ US SCIENTIFIC NAVOI” хорижий корхонаси таъсисчиси Винтерс Марк Антони билан учрашди.
Учрашувда “ US SCIENTIFIC NAVOI” хорижий корхонаси томонидан қиймати 52 миллион АҚШ доллари бўлган “Замонавий шошилинч тез тиббий ёрдам маркази”ни ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш ҳамда мазкур лойиҳада юзага келаётган муаммоларни ҳал қилиш ва ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.



Албатта, бу каби йирик инвестиция лойиҳалари келажакда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва салмоғини оширишга хизмат қилади.
А.Бўриев, ЎзА