ХAМAС: Ғазо “оммавий қабристон”га айланиши мумкин
ХАМАСга алоқадор Ғазо ҳукумати матбуот хизмати раҳбари Саломиҳ Маъруф Исроил қамали ва ҳужуми остидаги Ғазога ёрдам чақириғига жавоб кечикса, минтақа “оммавий қабристон”га айланиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Маъруф “Aнадолу” агентлигига қуйидаги мазмунда интервью берган:
– Ғазо секторидаги вазият инсонпарварлик нуқтаи назаридан хавфли тус олди. Электр энергияси, сув таъминоти тўлиқ тўхтатилиши билан минтақада хизмат кўрсатиш ва турмуш шароити жиддий ёмонлашмоқда. Исроил “аҳоли манзилларини тўлиқ бузиб ташлаш ва юз минглаб одамларни уйидан мажбуран кўчириш, бутун оилаларни вайрон қилишга ҳаракат қилмоқда. Ҳужум, қирғин ва кўп сонли қурбон берилиши оқибатида барча касалхона ётоқхоналари, операция хоналари ва реанимация бўлимлари ярадорлар билан тўлган. Бу Ғазони геноцид ва қирғинга мойил фалокат ҳудудига айлантиради.
Ёрдам чақирувига жавоб кечиктирилмаслигини сўраган Маъруф яна шундай деди:
– Ёрдам чақирувига жавоб кечикиши Ғазони ҳужум, вайронагарчилик, очлик, ичимлик суви етишмаслиги туфайли ўлимга олиб келадиган оммавий қабристонга айлантиради.
Фаластин соғлиқни сақлаш вазири Мей Ал-Қоил ҳам Ғазо секторидаги соғлиқни сақлаш тизими Исроил бомбардимони остида барбод бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди ва шошилинч ёрдам сўради.