Халқаро математика олимпиадасида мактаб ўқувчиси ғолиб бўлди
Сўнгги йилларда юртимизнинг билимли, зукко ёшлари турли жабҳаларда муваффақиятга эришмоқда.
Шу кунларда умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида халқаро олимпиадалар бўлиб ўтмоқда. Шундай нуфузли олимпиадалар сирасига кирувчи 62-халқаро математика олимпиадаси (IМО) натижалари эълон қилинди. Якуний натижаларга кўра, Бухоро вилоятидаги 5-ИДУМ ўқувчиси Диёрбек Толипов кумуш, яна бир бухоролик ёш, Халқаро математика мактаби ўқувчиси Олимжон Олимов бронза медалига сазовор бўлди. Шунингдек, Бухоро вилояти Халқаро математика мактаби ўқувчиси Дониёр Исмоилов имтиёзли дипломни қўлга киритди.
Бу йилги олимпиада 14-24 июль кунлари Россия Федерацияси томонидан ташкиллаштирилди. Унда дунёнинг 110 давлатидан 623 нафар ўқувчи иштирок этди.
Халқ таълими вазирлиги мазкур ғалаба билан ўқувчиларни, уларга тарбия ва билим берган ўқитувчиларни ҳамда уларнинг ота-оналарини муборакбод этади.
Эслатиб ўтамиз, бундан ташқари, ўзбекистонлик ўқувчилар нуфузли олимпиадалар сирасига кирувчи Халқаро биология, физика ҳамда кимё олимпиадаларида ҳам юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.
Файзулло Яҳёев, ЎзА