Халқаро ҳамкорлик – тараққиёт гарови
Бугунги кунда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиясида дунёнинг етакчи илмий-таълим муассасалари билан яқин ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш, ўқув жараёнига илғор хорижий тажрибаларини жорий этиш борасида бир қатор салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, ФВВ академиясида Беларусь Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фуқаро муҳофазаси университети, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги марказий аппарати вакилларидан иборат делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.


Таълим ва илмий тадқиқот соҳасида хорижий мамлакатлар олий ҳарбий таълим муассасалари ҳамда халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, таълим хизматларини интеграциялаш ва халқаро ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, кадрлар тайёрлаш соҳасида ўзаро фикр ва тажриба алмашилди.

Меҳмонлар тадбир доирасида академия ахборот ўқув-моддий техник базаси билан яқиндан танишди.
Гулноза Бобоева, ЎзА