Халқаро экспертлар иштирокида дезинформацияга қарши кураш бўйича очиқ мулоқот ўтказилди
Навоий давлат университетида “Юксалиш” ҳаракати томонидан ALDA - Европа Маҳаллий Демократия Ассоциацияси, ISEI - Ижтимоий-иқтисодий ташаббуслар институти ҳамкорлигида “Ўзбекистонда дезинформацияга қарши курашиш, ахборот макони барқарорлигини таъминлаш ҳамда аҳолининг ахборот хуружларига қарши салоҳиятини мустаҳкамлаш” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди.
Унда хорижий экспертлар, маҳаллий ҳокимият органлари, фуқаролик жамияти институтлари ва ННТ вакиллари, ёшлар, ОАВ ходимлари, журналистлар, блогерлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Мулоқотлар давомида дезинформация ва фейк хабарларнинг тарқалишига қарши курашиш, маҳаллий ахборот экотизимидаги мавжуд муаммолар, аҳолининг медиа ва ахборот саводхонлигини ошириш ҳамда ахборот хуружларига нисбатан барқарорликни кучайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Иштирокчилар ўзаро тажриба алмашиб, мавжуд муаммоларга амалий ечимлар ишлаб чиқиш ва самарали тавсиялар шакллантириш юзасидан ўзаро фикр-мулоҳазаларини билдирди.
А.Бўриев, ЎзА мухбири