Халқаро анжуман қатнашчилари Бухорода
Самарқандда бўлиб ўтган “Имом Бухорий меросининг ўзига хос хусусиятлари ва бугунги кундаги тарбиявий аҳамияти” мавзусидаги халқаро анжуман қатнашчилари Афғонистон Ислом Республикаси Иршод, ҳаж ва вақф ишлари вазири Муҳаммад Қосим Ҳалимий, Тожикистон Ислом маркази раиси бошчилигидаги делегация аъзолари “Афросиёб” тезюрар поездида Самарқанд-Бухоро йўналиши бўйича Бухорога етиб келди.
Меҳмонларни Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари Эркин Мажидов ва бошқа мутасаддилар кутиб олди.

Ташриф дастуридан делегация аъзоларининг Бухоронинг диққатга сазовор жойлари, қадамжоларга зиёрати ўрин олган.
Зариф Комилов, ЎзА