Халқ ва армия – бир тану бир жон!
Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Халқ ва армия – бир тану бир жон!” номли маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Таъкидланганидек, мамлакатимизда миллий армиямизни замон талаблари даражасида модернизациялаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Армия ва халқнинг фаол ҳамкорлиги натижасида Қуролли Кучларимиз том маънода жамиятнинг ажралмас қисмига, мамлакатимиз барқарорлиги ва тараққиётининг ишончли кафолатига, ёшларни юртпарварлик, Ватанга садоқат руҳида тарбиялашнинг муҳим институтига айланиб бормоқда.
[gallery-15421]
Тадбирда ёшларнинг Ватан олдидаги масъулиятини тобора кучайтириш, фаол ҳаётий позиция ва қатъий эътиқодини шакллантириш билан боғлиқ маърузалар тингланди.
Миллий маданий марказлар томонидан тақдим этилган бадиий-мусиқий дастур тадбирга янада кўтаринки руҳ бағишлади.
Н.Усмонова,
Н.Ҳайдаров (сурат),
ЎзА