Гуманитар йўлак – “Рафах” пункти очилмоқда...
БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ХАМАС ҳаракатига мурожаат этиб, барча гаровда ушлаб турганларни озод этиш ва Исроилни эса Ғазо секторига гуманитар ёрдамлар учун рухсат беришга чақирди.
Араб Лигаси Давлатлари (АЛД) ва Африка Иттифоқи (АИ) Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини кескин қоралаб чиқди.
АЛД бош котиби Аҳмад аль-Гейт ва АИ раиси Муса Фақий Маҳаматларнинг қўшма баёнотларида “Исроилнинг амаллари ҳарбий жиноятдир”, дейилади.
“Биз тинч аҳолининг ўлдирилишини қатъий қоралаймиз ва Ғазо секторига гуманитар ёрдам етказиб бериш учун йўлак очишга чақирамиз”.
Ҳужжатда таъкидланишича, “Исроилнинг қуруқликда амалиёт бошланса, у ҳолда бу ҳодиса геноцид билан тенглаштирилади”.
Яқин Шарқдаги кескинлик муносабати билан Исроилнинг Ислом республикасига ҳужум уюштирмагунича Эрон жуҳуд давлатига нисбатан ҳарбий амалиёт бошламайди. Бу ҳақда Reuters агентлиги Эроннинг БМТдаги доимий ваколатхонасига таяниб, хабар берди.
ЭИР Ташқи ишлар вазири Хусейн Амир Абдоллахиён Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад аль Тани билан Доҳадаги учрашувда Исроил Ғазодаги тинч аҳолига нисбатан ҳужумларни давом эттираверса, зиддиятнинг кенг қамровли бўлишига олиб келиши мумкин, деган. Al Jazeera телеканалига у Эрон воситачилари орқали анклавнинг бундан буёнги ҳужумларини тўхтатишга чақирганини маълум қилган.
Миср ва Ғазо сектори чегарасидаги “Рафах” назорат пункти бугун 16 октябрь куни маҳаллий вақи билан соат 09.00 да очилади, деб хабар берди NBC телеканали.
Айтилишича, Ғазога гуманитар етказиб бериш бошланади, хориж фуқаролари Миср билан чегаралардан ўтишларига имкон яратилади.
Туркия ва АҚШ ТИВ раҳбарлари Ҳоқон Фидан ва Энтони Блинкен телефон орқали суҳбатда “Фаластин-Исроил зиддияти ва анклавга гуманитар ёрдам етказиб бериш масалаларини кўриб чиқдилар, дейилади Анқарадан тарқатилган хабарда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотида Ғазо секторида 2,7 минг фаластинликларнинг ўлдирилгани, 10,8 минг кишининг яралангани айтилади.
БМТга кўра, Ғазодан 600 минг аҳоли кўчирилган.
1,4 минг исроиллик вафот этди, 3,5 мингдан зиёд киши яраланди, дейилади маҳаллий I24 телеканали хабарида.
АҚШ ва Исроил ҳокимияти Қўшма Штатлар Президенти Жо Байденнинг жуҳуд давлатига ташрифига тайёргарлик кўришмоқда, деб хабар берди Axios портали.
Америкалик кучларнинг Яқин Шарқдаги жанговор ҳаракатларда иштирок этиш зарурияти йўқ, аммо Қўшма Штатлар Исроилга барча кўмакни беришга тайёр, деди Байден CBS телеканалига интервьюда.
Давлат раҳбариниг айтишича, Исроил ва Саудия Арабистони ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш учун бироз вақт зарур.
Давлат котиби Иордания, Баҳрайн, Қатар, Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистонига ташрифдан сўнг Мисрга келди. Қоҳирада у “ҳамкорларимиз билан учрашиб, мақсад уларнинг инқирозга муносабатлари эшитиш, ҳамкорликда зиддиятни ҳал этиш масалаларини муҳокама этиш эди, деган Блинкен.
Венесуэла Президенти Николас Мадуро ва Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос телефон мулоқотида Ғазодаги вазиятни муҳокама қилдилар, оташкесинни тўхтатиш ва гуманитар йўлак очиш масалаларини кўриб чиқишган.
Франция разведкаси Исроил билан ахборот алмашиш масаласида ҳамкорлик қилади, деб баёнот берди Le Progres нашрига интервьюда республика Қуролли кучлар вазири Себастьен Лекорню.
Аброр Хон, ЎзА