“Global Tour-2026” мусобақасининг 4-босқичи ғолиблари аниқланди
Мусобақада турли тоифалардаги чавандозлар иштирок этиб, ўз маҳорати ва тайёргарлик даражасини намойиш этди. Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар якунида ғолиб ҳамда совриндорлар номи маълум бўлди.
Пойтахтимиздаги “Universal Horses Stable” от спорти мажмуасида от спортининг тўсиқлардан сакраш (конкур) йўналиши бўйича “Global Tour - 2026” мусобақасининг тўртинчи босқич баҳслари бўлиб ўтди.
“A” тоифасида Бекзод Розмуҳамедов «Akdarius» лақабли оти билан биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўрин Баҳромжон Ғозиевга («Ledy»), учинчи ўрин эса Муҳаммаддиёр Раимжоновга («Kaskat») насиб этди.
[gallery-30043]
“B” тоифасида Асалхон Саидаҳмедова («Karina») ғолиб бўлган бўлса, Файзулло Файзиев («Simona») иккинчи ўриндан жой олди, “C” тоифасида Севинч Назарова («Elis G») олтин медаль соҳибига айланди. Марям Хидирова («Narletta AV») кумуш, Саидали Шукуров («Kornet BS») эса бронза медални қўлга киритди. “E” тоифасида Анна Сигидина («Elis G») ғалаба қозонди. Жасурбек Хотамбеков («Gratsiya») иккинчи, Озод Қобулов («Savanti») учинчи ўринни эгаллади.
Бошловчи чавандозлар иштирок этган “F” тоифасида Юсра Файз («Karida») биринчи ўринни қўлга киритди. Ирода Валижонова («Yangtsi L») иккинчи, Элбек Салаев («Leffe») учинчи бўлди.
Шунингдек, бошловчи отлар тоифасида Улуғбек Усмонов («Champions League») ғолиб деб топилди. Убайдулло Фозилхўжаев («Morengo») иккинчи, Баҳромжон Ғозиев («Kakain») эса учинчи ўринни эгаллади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА