Глобал тадбиркорлик ҳафталиги давом этмоқда (+видео)
Бугун Тошкент шаҳридаги Туркиянинг Иқтисодиёт ва технологиялар университети ва U-ENTER Инновацион марказида “Глобал тадбиркорлик ҳафталиги – Ўзбекистон 2023” тадбирининг иккинчи куни бўлиб ўтди.
Глобал тадбиркорлик ҳафталиги ҳар йили ўтказиладиган тадбир бўлиб, ундан кўзланган асосий мақсад глобал тадбиркорлик амалиётини бирлаштириш, тадбиркорлик экотизимини такомиллаштириш бўйича тавсия ва таклифларни бирлаштириш, мавжуд имкониятларни ёритиб бериш ҳамда ёш тадбиркорларга ўз стартап лойиҳаларини амалга оширишда кўмаклашиш, шунингдек, ёшларни замонавий бизнес технологияларини илгари суриш ва амалиётга жорий этишга кенг жалб этишдан иборат.
Бу йилги ҳафталикнинг асосий мавзуси “Айланма иқтисодиёт ва тадбиркорлик” масалаларига бағишланди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/6EXbwzE-Prw" title="Глобал тадбиркорлик ҳафталиги давом этмоқда" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>U-ENTER Инновацион марказида ўтказилган тадбир давомида муқобил энергетикани ривожлантириш, барқарор ишлаб чиқариш ва истеъмол услубларини тадбиқ этиш, тоза технологияларни жорий этиш, яшил стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва шу каби бошқа масалаларга бағишланган ялпи сессия, кўргазма, шунингдек, семинарлар ва маърузалар бўлиб ўтди.
Тадбирда академик доиралар, стартаплар, саноат корхоналари вакиллари, маслаҳатчилар, талабалар, экспертлар ва яшил иқтисодиётнинг бошқа вакиллари иштирок этишди.
М.Турдалиева, Д.Якубов, ЎзА