Германияда турк журналистлари озод қилинди
Германияда ушланган турк журналистлари Исмоил Эрел ва Жемил Албай озод этилди. Бу ҳақда “Анадолу” хабар бермоқда.
Аввалроқ олмон полицияси Франкфуртдаги Туркиянинг “Sabah” газетаси идорасига кириб, нашрнинг Германиядаги вакили Исмоил Эрел ва бош муҳаррири Жемил Албайни ҳибсга олган эди.
“Sabah” газетасига тегишли манбадан олинган маълумотга кўра, маҳкама ходимлари журналистларнинг уйидаги, шунингдек газетанинг Европадаги офисидаги компьютер, телефонларни мусодара қилган.
Туркия Ташқи ишлар вазирлиги ва Касаба уюшмалари оммавий ахборот воситаси ходимларини озод қилиш учун зарур чораларни кўрди.
ТИВ воқеани кескин қоралади ва Германия расмийларини қўлга туширилган журналистларни зудлик билан озод қилишга чақирди.
Анқара воқеани “тажовузкорлик, турк матбуотини қўрқитишга уриниш” дея баҳолади.
ЎзА