Германияда карантин муддати яна узайтирилади
Германия федерал канцлери маҳкамаси мамлакатдаги локдаун апрелда ҳам узайтирилишини ёқлайди.
Немис оммавий ахборот воситалари бугун бўлиб ўтадиган канцлер Ангела Меркелнинг федерал ерлар раҳбарлари билан учрашувига доир келишуви лойиҳасига таяниб, шундай хабар берган. Ҳужжатда локдауннинг якуний санаси келтирилмаган, чекловни юмшатиш назарда тутилаётгани ҳам қайд этилмаган.
Бинобарин, мамлакатдаги ички хизмат сафарлари масаласини қайта кўриб чиқиш ва шу орқали ўзаро мулоқотни қисқартириш кўзда тутилган.