Германия банкида йирик ўғирлик
Германияда уч номаълум шахс “Volksbank” биносига бостириб кириб, ўлжа билан бирга қочиб кетди. “Bild” газетаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига таяниб хабар беришича, етказилган зарар миқдори ҳали номаълум. Ҳодиса Қуйи Саксония ўлкасидаги Штур шаҳрида содир бўлган.
Полиция маълумотига кўра, кўк рангли махсус кийим кийган қароқчилар тушлик пайти банк омбори жойлашган ертўлага киришга муваффақ бўлган. Жиноятчилар 14 та сейфни очиб, барча пулларни олиб кетган.
Босқинчилик бир неча ходим ўзини ёмон ҳис қилаётганидан шикоят қилиши туфайли аниқланган. Кейинчалик қароқчилар ертўлага номаълум заҳарли модда пуркагани маълум бўлди. Полиция ўғриларни қидирмоқда.
Маҳаллий оммавий ахборот воситалари ёзишича, бу сўнгги икки ой ичида мамлакат банкларида юз берган бешинчи ўғирлик.
С.Раҳимов, ЎзА