Ғазони қайта қуриш режаси тайёр
Миср ташқи ишлар вазири Бадр Абдулаттий фаластинликлар ўз ерида қолишини таъминлайдиган режа якунига етгани ва яқин кунларда ўтказиладиган фавқулодда араб саммитида тақдим этилишини маълум қилди, деб ёзди “IRNA news” нашри.
Президент Дональд Трампнинг Ғазони назорат қилиш ва фаластинликларни бошқа жойга кўчириш ҳақидаги таклифини тезда рад этган араб давлатлари зарур қарши чоралар кўришга уринмоқда.
Қайта қуриш режаси муваффақиятли амалга оширилиши учун халқаро даражада, жумладан молиявий қўллаб-қувватлов зарурлиги айтилмоқда.
– Бўлажак араб саммитида мазкур режа қабул қилингач, йирик донор давлатлар билан жиддий музокаралар олиб борамиз, – деди Абдулаттий.