Гандболчиларимизнинг шашти баланд
Италияда ўтаётган “53-Interamnia World Cup – 2026” халқаро гандбол мусобақасида 19 ёшгача бўлган жамоалар ўртасидаги баҳслар старт олди. Унда Ўзбекистоннинг “RKOR Tashkent” жамоаси илк учрашувини ғалаба билан якунлади.
«А» гуруҳидан ўрин олган “RKOR Tashkent” жамоаси мусобақадаги дастлабки баҳсда Даниянинг “Birkerød Håndbold” клубига қарши майдонга тушди. Учрашув давомида устунликни қўлдан бой бермаган ҳамюртларимиз рақибини 29:21 ҳисобида мағлуб этиб, турнирни ишончли ғалаба билан бошлади.

Энди Ўзбекистон вакилларини гуруҳ босқичида яна учта муҳим учрашув кутмоқда. 10 июль куни жамоамиз Германиянинг “TV 1893 Neuhausen” клубига қарши баҳс олиб боради. 11 июль куни эса “RKOR Tashkent” икки учрашув ўтказади. Дастлаб Италиянинг “Pallamano Vasto” жамоасига қарши, шундан сўнг Чилининг “CSCD Arica” клубига қарши майдонга чиқади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА