G7 Ҳурмуз бўғозида хавфсизликни таъминлашга чақирди
G7 ташқи ишлар вазирлари Эрон билан келишмовчиликларни ҳал қилиш ва минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш бўйича дипломатик саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашларини яна бир бор тасдиқлади, дейилади Париждаги вазирлар учрашувидан сўнг эълон қилинган қўшма баёнотда.
Ҳужжатда Ислом Республикаси ядровий қурол ишлаб чиқармаслиги ва сотиб олмаслиги кераклиги таъкидланган. Вазирлар шунингдек, Теҳронни МАГАТЭ билан тўлиқ ҳамкорликни тиклашга чақирдилар.
Йиғилиш иштирокчилари Ҳурмуз бўғозидаги вазиятдан хавотир билдириб, фуқаролик кемаларига ҳужумларни тўхтатишга чақирди. Шунингдек, эркин ва хавфсиз кема қатновини таъминлаш зарурлигини яна бир бор тасдиқлашди.
С.Раҳимов, ЎзА