Футзал: Олий лиганинг 3- ва 4-тур тақвими тасдиқланди
Футзал бўйича мамлакат миллий чемпионати — Олий лиганинг 3 - ва 4-тур учрашувлари ўтказиладиган муддатлар ҳамда манзиллар тасдиқланди.
Ўзбекистон футзал федерацияси томонидан тасдиқланган тақвимга мувофиқ, 3-тур баҳслари Жиззахда, 4-тур учрашувлари эса Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

Белгиланганидек, 3-тур ўйинлари жорий йилнинг 22–27 октябрь кунлари Жиззах шаҳрида, 4-тур мусобақалари 13-16 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, ортда қолган 2 та тур ўйинларидан кейин турнир жадвалида 16 очко билан Жиззахнинг “BMB PFC” жамоаси пешқадамлик қилмоқда.
Т.Рўзиев,
ЎзА