Фуқаронинг қарзи ундирилди
Фуқаро К.А. ўзининг таниши Х.Д.га берган қарзини ололмагач, Қорақалпоғистон Республикаси Республикаси Фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судига даъво ариза киритди.
Суд томонидан ушбу қарздорликни ундириш тўғрисида 2024 йилнинг 11-декабрь куни қарор чиққан. Ундирувчи ушбу суд қарори ижросини таъминлаб беришни сўраб, Мажбурий ижро бюроси Беруний туман бўлимига мурожаат қилди.
Бўлим давлат ижрочилари ижро ҳаракатларига киришди ва жорий йилнинг 7-август куни 60,8 миллион сўм қарздорлик ундирилиб, фуқаро К.А.га топширилди.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири