Фуқаро директор лавозимига қайта тикланди
Фуқаро Х.К. Қашқадарё вилоятидаги имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларининг бирида директор вазифасида ишларди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир.
Фуқаро Х.К. Қашқадарё вилоятидаги имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларининг бирида директор вазифасида ишларди. 2019 йилнинг сентябрь ойида номаълум сабабларга кўра ишдан бўшатилган эди. Бир неча ой мобайнида ишсиз юргач, Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро суди жорий йилнинг июнь ойида уни ўз ишига қайта тиклаш бўйича қарор чиқаради ва ҳужжат ижро қилишлик учун Мажбурий ижро бюроси Қарши шаҳар бўлимига юборилади.
Бюронинг давлат ижрочилари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида даъвогар Х.К. муассаса директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб ишга қайта тикланди.