Фуқаро ҳаёти ва мол-мулкига хавф солаётган трансформатор
Мазкур даъво ариза Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро суди томонидан қаноатлантирилиб, суднинг ҳал қилув қарорига асосан Қўқон шаҳар Бодомзор кўчаси 82-уй олдида жойлашган ТП-135 электр трансформатори хавфсиз ҳудудга кўчирилиши белгиланди.
Қўқон шаҳар “Бодомзор“ кўчаси 82-уйда яшовчи фуқаро Қудрат Хушназаров ўз уйи олдида жойлашган ТП-135 электр трансформатори 2017 йил 10 август куни ёниб кетиши натижасида моддий ва маънавий зарар кўрганлиги, ҳозирги кунга қадарли ҳам мазкур электр трансформатори бошқа жойга кўчирилмаганлиги, ушбу трансформатор ҳаёти ва мол-мулкига хавф солаётганлигидан норози бўлиб, уйи олдидаги электр трансформаторни кўчиришда амалий ёрдам беришни сўраб Қўқон шаҳар адлия бўлимига мурожаат қилган.
Қўқон шаҳар адлия бўлими томонидан ушбу мурожаат атрофлича ўрганилди ҳамда фуқаро Қ.Хушназаров манфаатини кўзлаб Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судига жавобгар шаҳар Электр тармоқлари корхонаси ва шаҳар ҳокимлигига нисбатан трансформаторини хавфсиз ҳудудга кўчириш мажбуриятини юклаш ҳақида даъво аризаси киритилди.
Мазкур даъво ариза Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро суди томонидан қаноатлантирилиб, суднинг ҳал қилув қарорига асосан Қўқон шаҳар Бодомзор кўчаси 82-уй олдида жойлашган ТП-135 электр трансформатори хавфсиз ҳудудга кўчирилиши белгиланди.
Қўқон шаҳар адлия бўлими