Францияда россиялик ҳибсга олинди
Франция шарқидаги Юқори Савойя департаменти ҳудудида Россия фуқароси ушланди. У наркотик моддалар айланмаси билан боғлиқ фаолият мақсадида давлат маблағини ўзлаштирганликда айбланяпти. Ушбу хабарни “Dauphiné libéré” газетаси тарқатган.
Ахборотда 28 ёшли киши чоршанба куни қўлга олингани маълум қилинган. Гумондор Париждан қайтаётганда, Вири коммунаси яқинидаги автомагистрал назорат-ўтиш пунктида текширилган. Тинтув чоғи унинг машинасида 6 грамм каннабис қуйқаси ва 160 минг евро миқдоридаги майда купюра топилган. Ҳайдовчи бу пулларни қаердан олгани ҳақида изоҳ бера олмаган.
"2 февраль куни божхона хизмати томонидан ўтказилган текширув натижасида Сен-Жюльен-ан-Женевуа коммунаси моторлаштирилган взводи жандармлари наркотик моддалар айланмаси билан боғлиқ фаолият мақсадида давлат маблағини ўзлаштирганликда гумонланган Россия фуқаросини ҳибсга олишди", - дейилган газета хабарида.
Қайд этилишича, қўлга олинган киши ўзини геммолог – қиммат баҳо тошлар бўйича мутахассис, деб таништирган. Унинг Женевадаги уйида ҳам тинтув ўтказишди. Газета маҳбус қамоққа олингани ва 7 февраль куни суд олдида жавоб беришини ҳам қўшимча қилган.