Францияда карантин чекловлари юмшатилмоқда
Францияда 14 мартдан бошлаб ниқоб тақиш ва вакцина рухсатномаси тартиби бекор қилинади, дейилади “TF 1” хабарида.
Француз бош вазири Жан Кастекснинг айтишича, Францияда тиббий ниқоб тақиш амалиёти фақат жамоат транпортларидигина сақланиб қолади. Бошқа ҳолатда бу мажбурий бўлмайди.
Эслатиб ўтамиз, Францияда вакцина рухсатномалари 1 январдан жорий қилинганди. Яқинда республика ҳукумати касалликнинг авж палласи ортда қолганини маълум қилганди.