Францияда дунёга машҳур ёзги фестиваллар давом этмоқда
Францияда дунёга машҳур ёзги фестиваллар давом этмоқда.
"France24" нашри француз ёзги фестиваллари ҳафталиги ҳақида маълумот берди.
Бу йил тадбирларда чекловлар жорий этилган, дейилади хабарда.
1 000 дан ортиқ одам иштирок этаётган ёпиқ ҳамда очиқ тадбирларда эмланганлик, тузалганлик ёки вирусга қарши ҳолатни тасдиқловчи соғлиқни сақлаш сертификатлари талаб қилинади.
Соғлиқни сақлаш ҳужжатлари мажбурий бўлмаган кичик тадбирларда тиббий ниқоб тақиш мажбур қилиб белгиланган.
Тадбир доирасида ташкил этилган Авиньон фестивали душанба куни Aнтон Чеховнинг "Олча боғи" спектакли билан очилди. 5 июль куни бошланган театр фестивали 25 июлгача давом этади.
Дунёга машҳур Канн кинофестивали директори Тьерри Фремо журналистларга 12 кунлик тадбирнинг бу йилги аҳамияти тўғрисида маълумот берди.
"Кинофестиваль дастлаб маълум муддатга қолдирилди, сўнгра ўтган йили бекор қилинди. 2020 йил кино учун оғир давр бўлди, аммо кино ўлмади", деди у.
Пандемия давридаги кинофестиваллар учун одатий виртуал намойиш давом этади. Фестивалда йигирма тўртта фильм "Олтин пальма" учун сараланади.
6 -17 июль кунлари Канн кинофестивали бўлиб ўтади.
Шунингдек, 8-18 июль кунлари Мусиқа фестивали, 4 июлдан 26 сентябргача эса фотосурат фестивали ўтказилади.