Франция жануби электр таъминотидан узилди
Франция жанубида 24 май куни эрталаб электр энергияси тизимида жиддий узилиш юз берди. Натижада бир неча шаҳар, жумладан Канн ҳам таъсирга учради.
Префектура департаменти хабарига кўра, минтақанинг ғарбий қисми энг кўп зарар кўрган. Фуқаролар ҳаракат пайти эҳтиёт бўлишга чақирилган.
Юқори кучланишли алоқа оператори "RTE" маълумотига кўра, 160 мингга яқин хонадон токсиз қолган. Вазиятни ўнглашга инфратузилма ва электр тармоғига техник хизмат кўрсатиш учун масъул ҳисобланган “Enedis” компанияси ҳам жалб этилган. "RTE" ва “Enedis” ходимлари аварияни имкон қадар тезроқ бартараф этиш учун бор имкониятни ишга солиб, юзага келган ноқулайлик учун узр сўради.

Оммавий ахборот воситалари ёзишича, фавқулодда ҳодисага узатиш тизимида тиргак йиқилиши сабаб бўлган. Бундан ташқари Канн ҳудудида трансформатор кичик станциясида ёнғин чиқиб, тармоқни заифлаштирган.
Маҳаллий вақт билан соат 10:00 атрофида электр энергияси узилгач, светофорлар ишламай қолган ва транспорт оқими мураккаблашган.
Узилиш 78-Канн кинофестивали тадбирларига ҳам қисман таъсир қилди. Масалан, “Сирот” фильми намойиши чоғи электр таъминоти узилиб, томошани тўхтатишга тўғри келган. Ташкилотчилар асосий манзил - "Palais des Festivals" саройи алоҳида манбага ўтказилган. Шу тариқа режадаги барча анжуманлар, жумладан ёпилиш маросими ҳам вақтида ўтди.