Фоторепортаж: гуллаган бодомлар баҳорнинг зийнати
Баҳорнинг илк кунларидан кўклам заминга сепини ёйишни бошлади. Ер иси, қуёш тафти барибир сурурли. Майсалар бош кўтарди, гулу гиёҳ қир-адирларни қоплади, ёмғирдан сўнг пайдо бўлган камалак дилларга хушнудлик бахш этаяпти, қисқаси, турфа рангда жилоланаётган она-табиат тобора чирой очиб бормоқда. Дарҳақиқат,баҳор гўзаллик, янгиланиш, деҳқончилик, орзу-умидлар фасли.
[gallery-5965]
Фарғона вилоятининг шаҳар ва туманларида ҳам баҳорнинг тароватини ҳис қиласиз. Қамчиқ давонидан ўтиб келаркансиз Данғара тумани қишлоқларидаги ободликдан дил яйрайди. Айниқса, гуллаган бодомлар яшариш ва гўзаллик фаслининг зийнатига ўхшайди гўё.
Дошқозонларда сумалак солиниб, ёши улуғларимиз юртимизга тинчлик-омонлик тилашмоқда. Бободеҳқон эса қадрдон даласи томон отланган. Барча жойларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари авжида. Асосийси, байрамлар, шодиёналар бошланмоқда.
М. Сулаймонов, ЎзА