ФОТОРЕПОРТАЖ: Пойтахт кўчалари бўйлаб ретро автомобиллар марши бўлиб ўтди
9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги томонидан Тошкент шаҳри бўйлаб ретро автомобиллар марши ташкил этилмоқда.
4 май куни Мудофаа вазирлиги марказий аппарати биносидан Амир Темур хиёбонига қадар ҳаракатланган ретро автомобилларнинг асосий қисмини Иккинчи жаҳон урушидан кейинги йилларда оммавий ишлаб чиқарилган моделлар ташкил этди.
[gallery-2282]
Таъкидлаш керакки, ретро автомобиллар аҳоли гавжум жойларида намойиш учун тўхтаб, шунингдек, ҳарбий ансамбль ва оркестр жамоалари томонидан уруш йиллари акс эттирилган концерт дастурлари намойиш этилди.
Бу каби ретро автомобиллар марши ва ҳарбий ансамбль ҳамда оркестр жамоалари томонидан уруш йиллари акс эттирилган концерт дастурлари 5 май куни пойтахтимиздаги “Халқлар дўстлиги” майдонида, шунингдек, 6 ва 7 май кунлари ҳам Тошкентнинг гавжум нуқталарида бўлиб ўтади.
Ойбек ПАРДАЕВ (сурат), ЎзА