Давлат мукофотлари топширилди
Давлатимиз раҳбарининг “Маданият, санъат ва адабиёт соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармони билан бир гуруҳ қорақалпоғистонлик соҳа вакиллари ҳам фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида ушбу мукофотларни топшириш тадбири ўтказилди. Унда Жўқорғи Кенгес раиси Аманбай Оринбаев тақдирланганларни муборакбод этди ва давлат мукофотларини ўз эгаларига топширди.

Қайд этилганидек, сўнгги йилларда маданият, санъат ва адабиёт соҳаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада махсус фармон ва қарорлар қабул қилиниб, шу асосда маданий ҳаётимизда муҳим янгиланишлар рўй бермоқда.

Тадбир давомида ана шундай эзгу ишлар таъкидлаб ўтилди. Соҳага қаратилаётган бундай эътибор ва ғамхўрлиги учун Президентимизга чексиз миннатдорлик билдирилди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА