ФОТОРЕПОРТАЖ: Ишлаб чиқариш қуввати янада ортади
Хоразм вилоятидаги Хива гилам комбинатида 250 нафар киши иш билан таъминланган.
Комбинат 2020 йилнинг сентябрь ойида фаолият бошлаган бўлиб, Германия, Бельгия, Австрия, Швейцария, Италия, Франция ва Туркиядан келтирилган энергия тежовчи ускуналар билан жиҳозланган. Жорий йилнинг август ойида эса лойиҳанинг иккинчи босқичи ишга туширилди.
[gallery-4015]
Айни пайтда корхонада полипропилен ип, гилам ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Маҳсулотлар АҚШ, Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Тожикистонга экспорт қилинади.
2022 йилда учинчи босқич - акрил толасидан калава тайёрлаш лойиҳаси амалга оширилади. Натижада ишлаб чиқариш қуввати йилига 2,2 миллион квадрат метрга етказилади. Йиллик экспорт миқдори 5 миллион АҚШ долларидан ошиши кутилмоқда.
Темур МАМАДАМИНОВ (сурат), ЎзА