Формали кийим-бошни кийиб юрганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда, Газ етиб бормаган ҳудудларда электр энергияси учун чегирма жорий этилиши мумкин - Қисқа хабарлар (+видео)
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигида куннинг муҳим янгиликлари билан "Қисқа хабарлар" дастури
- Эндиликда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилаётган нормаларга кўра, давлат органларининг тасдиқланган ҳарбий ёки идоравий формали кийим-бошига адаштириб юбориш даражасида ўхшаш ҳамда унга хос фарқловчи белгилар ва (ёки) рамзларга эга формали кийим-бошни кийиб юрганлик ёки жорий этганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.
- Ўзбекистон саноат тармоқларида корпоратив бошқарувни такомиллаштириш ҳамда шаффофликни таъминлаш борасидаги ислоҳотлар навбатдаги амалий натижасини берди.
- 27-июль куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида аҳолини энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, айниқса, табиий газ тармоғи етиб бормаган ҳудудларда яшовчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор вазифалар белгиланди.
Шу ва спорт хабарлари билан батафсил видео давомида танишинг.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/YHYxmmjQYOE" title="Gaz yetib bormagan hududlarda elektr energiyasiga chegirma joriy etilishi mumkin - Qisqa xabarlar" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Зиёвуддин Нуриддинов, Ёқуб Мелибоев, ЎзА