Ford Россия бозорини тарк этди
Американинг Ford Motor компанияси Россия бозоридан кетди, дейилади компания тарқатган матбуот хабарномасида.
"Ford Motor Company Россия бозорида амалиётларини ниҳоясига етказди. Компания Sollers Ford билан биргаликдаги 49 фоизлик улушини сотди", – дейилади хабарда.
Агар дунёда вазият ўзгарса, Ford ўз акцияларини қайтариб сотиб олиш имкониятини беш йилгача сақлаб қолади.
Ўз навбатида, "Соллерс" гуруҳи ҳам Ford билан боғлиқ ушбу хабарни тасдиқлаган.
Ford концернига 1903 йилда Генри Форд томонидан асос солинган. У бешта инвестордан 28 минг доллар олиб компанияни ривожлантиришни бошлаган. Компания дунёда биринчи бўлиб классик автомобиль йиғиш конвейерини жорий қилган.