Ford De Luxe — Американинг ҳашаматли ретро машинаси (видео)
Бир экспонат тарихи
Тошкент шаҳридаги Политехника музейида турли даврларга оид транспорт воситалари намойишга қўйилган. Жумладан, Американинг ҳашаматли ретро машиналари ҳам экспозициялардан ўрин олган. “Бир экспонат тарихи” лойиҳамизнинг бу галги сонида ушбу ретро машина ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлишингиз мумкин.
— Музейимизнинг автомобиллар кўргазмаси фонди Ford Supper De Luxe автомобили билан бойитилди, — дейди Тошкент Политехника музейи экскурсоводи Маҳмуд Содиқов. — Ушбу автомобиль АҚШ ҳудудидаги машҳур Ford корхонасида 1941-48 йиллар давомида ишлаб чиқарилган. Ford De Luxe ўз даврининг тезкор, қимматбаҳо ва ҳашаматли машинаси ҳисобланган. Маълумотларга кўра, ушбу автомобиль салкам 3 минг долларга баҳоланган. Машинага 8 цилиндрли мотор ўрнатилган.
Машинанинг яратилиши устида америкалик констркутор, тадбиркор Генри Форднинг ўғли Эдсел Форд иш олиб борган. Афсуски, у эрта ҳаётдан кўз юмган.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/KSGk1wcc0FQ" title="Ford De Luxe — Американинг ҳашаматли ретро машинаси (видео)" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>50-йилларнинг ўрталаридан бошлаб бу машинага бўлган талаб бироз сусайиб борди. Аммо автомобиль иккинчи маротаба машҳурликни санъат воситалари, яъни кино ёрдамида қўлга киритди. Мисол учун, ҳаммамизга таниш, машҳур “Келажакка қайтиб” фильмининг биринчи қисмида айнан Ford Supper De Luxe автомобилидан фойдаланилган. Ушбу автомобиль ҳозирги кунда ҳам қадрланади ва ноёб саналади. У 6 минг 116 та нусхада ишлаб чиқарилган холос. Дунёнинг барча мамлакатларида учратиш қийин.
Муҳтарама Комилова,
Нишон Абдувоитов (видео), ЎзА