Финляндиялик ўқитувчи Зарафшондаги мактабда дарс бермоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини ривожлантиришда илғор хорижий тажрибаларни, хусусан, Финляндия таълим тизимини ўрганиш ва мамлакатимизда жорий этиш бўйича белгилаб берган вазифалари ижросини таъминлаш мақсадида ушбу давлат билан ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилган.
Хусусан, икки томонлама ҳамкорлик натижаси ўлароқ, Навоий вилояти Зарафшон шаҳридаги 1-сон умумтаълим мактабида финляндиялик ўқитувчи Элиса Миляна Ладенперага хоним 15 нафар ўқувчига фин тилидан сабоқ бериб келмоқда.
Жорий йилнинг 10 апрель куни Зарафшон шаҳрида бўлган финляндиялик инвесторлари ва Таълим инспекцияси бошлиғи ўринбосари мактабдаги фин тили дарсини кузатишди ва ўқувчиларнинг жараён бўйича фикрлари билан қизиқди.
Қайд этиш лозим, ушбу ўқувчилар келажакда академик лицейдаги таълимни Финляндияда давом эттириш имкониятига эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 17 декабрида Финляндиянинг Лаппеенранта шаҳри ва Навоий вилояти ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланган эди. Унга кўра, Навоий вилоятидан 9-синф битирувчи ўқувчилари Лаппеенранта шаҳрида 3 йил давомида ўқиш имкониятига бўлди.
Финляндия томони ҳар бир ўқувчининг мамлакатда яшаши, овқатланиши ва ўқиши учун грант ажратади. Шунингдек, 2021 йил март ойидан Зарафшонда фин тилини хорижий тил сифатида ўқитиш учун Финляндиялик ўқитувчилар ўз фаолиятини бошлади.