Финляндия Президенти коронавирусга чалинди
Финляндиянинг 73 ёшли Президенти Саули Ниинистё коронавирусга тест топшириб, мусбат натижага эга бўлгани маълум бўлди. Сешанба куни Reuters агентлиги мамлакат Президенти канцелярияси берган баёнотга таяниб шу ҳақда хабар тарқатди.
"Коронавирусга чалинганига қарамай, Президент Ниинистё ўзини яхши ҳис қилмоқда ва яккаланган тартибда ишлашда давом этмоқда", – дейилади канцелярия тарқатган баёнотда. Бироқ унинг 21-22 апрель кунлари Норвегияга режалаштирган ташрифи қолдирилади, дейилади хабарда.