Филиппиндаги зилзила қурбонлари 15 кишига етди
Филиппин фуқаролик мудофааси бошқармаси маълумотида 7,8 магнитудали зилзила қурбонлари сони 15 нафарга етгани келтирилган, деб ёзди “АзерТАЖ”.
Муассаса раҳбари Родриго Сосмени сўзларига кўра, Жанубий Котабато, Султон Кударат, Сарангани ва Генерал Сантос сингари тўрт вилоят, бир шаҳарни ўз ичига олган Сохcарген минтақасида 12 киши ҳалок бўлган, камида 129 одам жароҳатланган.

Душанба куни Филиппиндаги Минданао ороли қирғоғида маҳаллий вақт билан соат 7:38 да кучли зилзила содир бўлди. Европалик сейсмологлар магнитудани 8,1 даражасида қайд этган. Кейинчалик бу кўрсаткич 7,8 га тушган. Хитой сейсмология маркази эса миқдорни дастлаб 8,2, сўнгра 7,9 дея белгилаган. Филиппин вулқоншунослик ва сейсмология институти цунамидан огоҳлантириш эълон қилди. Офат маркази 55,2 километр чуқурликда жойлашган эди. Асосий силкинишдан кейин 4,6-6,5 балл оралиғида 10 та афтершок кузатилди.
Г.Сатторова, ЎзА