Фидойи педагог
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Чортоқ туманидаги ихтисослаштирилган мактабнинг кимё фани ўқитувчиси Раъно Носирова фидойи ва тажрибали педагоглардан. У 16 йилдан буён ёш авлодга таълим-тарбия бериб келмоқда.
Ўз касбига садоқатли, изланувчан ва камтарин устоз ўқувчилар меҳрини қозонган. Бугунга қадар унинг 70 нафар шогирди кимё фанидан миллий сертификатни қўлга киритган. Юздан зиёд шогирди эса мамлакатимиз ва хориждаги нуфузли олий таълим муассасаларида таҳсил олмоқда.
[gallery-31643]
Бу натижалар замирида йиллар давомидаги машаққатли меҳнат, тинимсиз изланиш ва ҳар бир ўқувчига алоҳида эътибор мужассам.
Олий тоифали педагог эришган натижалари билан чекланиб қолмай, замонавий таълим талаблари, илғор методлар ва илмий янгиликларни мунтазам ўрганиб, касбий маҳоратини ошириб келмоқда. Миллий сертификатга эга бўлиши ва 70 фоизлик устама олиши унинг касбий фаолиятидаги ютуқларидан биридир.
Куни кеча Раъно Носированинг меҳнати яна бир юксак эътирофга муносиб кўрилди. У “Йил ўқитувчиси” танлови ғолиби сифатида 616 миллион сўм миқдоридаги пул мукофотига сазовор бўлди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА