Фидойи инсонлар — эъзоз ва эҳтиромда
Наманган вилояти Учқўрғон туманида 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан қатор маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.
Навбатдаги тадбирда Иккинчи жаҳон уруши йилларида фронт ортида меҳнат қилиб, ғалабага муносиб ҳисса қўшган меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди.
Тадбирда “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси, сенатор И.Нажмиддинов, туман ҳокими ҳамда Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси вилоят бошқармаси раҳбарияти иштирок этди.
Масъуллар фахрийларни байрам билан қутлаб, уларга “Нуроний” жамғармаси ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан тайёрланган эсдалик совғалари топширди.
[gallery-29296]
Таъкидланганидек, юрт тинчлиги ва фаровонлиги йўлида меҳнат қилган авлод вакилларига кўрсатилаётган бундай эътибор ва ғамхўрлик инсон қадрини улуғлашнинг амалий ифодасидир.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА