Фениксда рекорд иссиқ кузатилмоқда
Америка Қўшма Штатлари Аризона штати Феникс шаҳри аҳолиси аномал юқори ҳароратдан азият чекмоқда. Июль ойида об-ҳаво рекорд даражада қизиши туфайли шаҳар АҚШдаги энг “иссиқ” мегаполис номига даъво қилиши мумкин.
Ўтган ҳафта пайшанба куни шаҳар метеорология хизмати навбатдаги рекорд ҳақида хабар тарқатди: 48 даражали энг юқори ҳарорат Феникс аэропортида қайд этилган. Бундай кўрсаткич тарихда етти бор кузатилган. Метеорология хизмати таъкидлашича, аномал ҳолат 20 кундан буён давом этмоқда. Шунга ўхшаш рекорд 1974 йил 18 кун давом этган эди.
ЎзА