Фахрий журналист аёллар саёҳатда бўлди
8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан бир гуруҳ андижонлик фахрий журналист аёллар Қўқон шаҳрида саёҳатда бўлди.
Мамлакатимизда хотин-қизлар, хусусан, фахрий аёлларни қўллаб-қувватлаш, уларни ижтимоий муҳофаза қилиш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси Андижон вилоят бўлими ташаббуси билан фахрий журналист аёллар учун ташкил этилган саёҳат ана шу йўналишдаги ишларга бир мисолдир.
Турли йилларда вилоятдаги оммавий ахборот воситаларида меҳнат қилиб, бугун кексалик гаштини сураётган аёллар Қўқон шаҳридаги “Худоёрхон ўрдаси” ва бошқа қатор тарихий обидлар, шаҳарнинг диққатга сазовор жойларида бўлишди.
- –Ижод аҳлига, айниқса, биз фахрий журналист аёлларга кўрсатилган эътибордан кўнглимиз тоғдай кўтарилди, – дейди фахрий журналист Маҳфузахон Норбоева. – Умуман, ким бўлишидан, қайси соҳада ишлашидан қатъи назар аёл, инсон қадри улуғланаётган юртимизга кўз тегмасин. Байрамлар байрамларга улансин.
[gallery-16252]
Байрам арафасидаги ушбу саёҳат фахрий журналист аёлларга улкан маънавий озуқа берди, қалбларига кўтаринкилик бағишлади.
Ф. Убайдуллаев,
З. Умрзоқов (сурат),
ЎзА мухбирлари