Фарҳод маҳалласи биноси фойдаланишга топширилди
Пойтахтимизнинг Учтепа туманида давлат-хусусий шериклик асосида бунёд этилиб, замонавий қиёфага келтирилган 5 қаватли Фарҳод маҳалласи биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи, Халқ депутатлари Учтепа тумани Кенгаши раиси, ҳоким ўринбосарлари, мутасадди раҳбарлар, маҳалла раислари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Бинода “маҳалла еттилиги”нинг аҳоли билан самарали ишлаши учун етарли имконият яратилган бўлиб, маҳалла биноси олдида турли тадбирларни ўтказиш учун майдон ҳам барпо қилинди.

Маросим давомида маҳаллада амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, аҳоли учун яратилган замонавий ва қулай шароитлар, шунингдек, ҳудудни янада ривожлантиришга қаратилган истиқболли режалар ҳақида сўз юритилди.
Гулноза Бобоева,
ЎзА