Фарғоналиклар спорт байрамида жам бўлди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бугун эрта тонгдан Фарғонада янграган ҳарбий оркестр садолари барчани спорт байрамига чорлади.
“Olympic day”, “Vatan Qalqoni” ва “Ёшлар куни”га бағишланган “Yangi Nafas” оммавий югуриш мусобақаларида 3000 нафарга яқин профессионал спортчи, спорт мактаблари устоз-мураббийилари, талабалар, ҳарбийлар, паралимпиячилар ва ҳаваскор ёшлар иштирок этди.
3 километрлик масофани ўз ичига олган беллашувда турли ёш тоифаси бўйича қатнашаётган спортсеварлар югуриш баробарида, соғлом турмуш тарзи тарафдори эканини амалда кўрсатди.
[gallery-18061]
Ҳаваскорлар ўртасида Отабек Aбдулхақов, Чарос Комилова марра чизиғини биринчи бўлиб босиб ўтди. Профессионал спортчилар орасида Руҳшод Маъмуров, Моҳинабону Комиловага тенг келадигани топилмади. Имконияти чекланган шаҳлар ўртасидаги баҳсларда эса Насриддинхўжа Aҳмадхўжаев олтин медаль соҳиби бўлди.
Якунда ғолиб ва совриндорларга вилоят ҳокимлиги, спорт бошқармасининг махсус мукофотлари тақдим этилди. Шунингдек, мусобақада фаоллик кўрсатган иштирокчилар турли номинацилар бўйича тақдирланди.
Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА